89

Soliq xizmati – tadbirkorga madad

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 июндан 31 декабргача юридик шахслардан олинадиган ер солиғи имтиёзини қўллаш учун аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этиш бўйича

ҚЎЛЛАНМА

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 июндан 31 декабргача юридик шахслардан олинадиган ер солиғи имтиёзини қўллаш учун аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этилиши лозим (2020 йил 1 августга қадар тақдим этилиши мақсадга мувофиқ).

2.  Қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик бўлмаган ерлар учун тўланадиган ер солиғи ҳисоб-китобининг 010-040 сатрлар ҳисобот шаклларининг 1-иловаси (солиқ тўловчининг ер участкалари тўғрисида маълумот) ва 2-иловасини (солиқ солинмайдиган ерлар) тўлдириш орқали автоматик шаклланади.

Ҳисоб-китобнинг 040-сатрида йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган жами солиқ суммаси акс эттирилган.

Фармонга асосан имтиёз жорий йилнинг 1 июнидан 31 декабригача 7 ойга берилди.

Қўлланилиши лозим бўлган имтиёзнинг жами суммаси солиқ ҳисоб-китобида алоҳида кўрсатилмайди.

Имтиёз берилган давр учун ер солиғи суммасини камайтириш солиқ ҳисоботида қуйидагича акс эттирилади, жумладан:

а) айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганлар томонидан

2020 йил учун ҳисобланган жами солиқ суммаси (ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 12 га бўлиниб, 0401, 0402, 0403, 0404, 0405, 0406, 0407, 0408, 0409, 0410, 0411, 0412-сатрларга тенг тақсимланган ҳолда ёзилган.

Мазкур сартлар солиқ тўловчи томонидан тўлдирилади.

Ҳисоб-китобнинг 0406, 0407, 0408, 0409, 0410, 0411, 0412-сатрларига “0” ёзиш орқали июнь-декабрь ойлари учун ҳисобланган солиқ суммаси камайтирилади.

Мисол учун, корхонага 2020 йил учун 24 000 000 сўм ер солиғи ҳисобланган. Ушбу сумманинг 1/12 қисми 2 000 000 сўмга (24 000 000/12) тенг бўлади.

Корхонага ҳар ой учун 2 000 000 сўм ҳисобланган.

Фармонга асосан июнь-декабрь ойларига имтиёз қўлланилган ҳолда тўлдирилади.

б) айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан

2020 йил учун ҳисобланган жами солиқ суммаси (ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 4 та чоракка бўлиниб, 0401, 0402, 0403, 0404-сатрларга тенг тақсимланган ҳолда ёзилган.

Мазкур сартлар солиқ тўловчи томонидан тўлдирилади.

Йиллик солиқ суммаси 12 га бўлиниб, бир ой учун ҳисобланган солиқ суммаси аниқлаб олинади.

II чорак учун ҳисобланган суммадан (0402-сатр) бир ой учун ҳисобланган солиқ суммаси ҳамда III чорак ва IV чорак учун ҳисобланган солиқ суммалари тўлиқ камайтирилади.

Мисол учун, корхонага 2020 йил учун 1 978 110 сўм ҳисобланган. Ушбу сумманинг 1/12 қисми 164 842,5 сўмга (1 978 110/12) тенг бўлади.

Корхонага ҳар чорак учун 494 527,5 сўм ҳисобланган.

II чорак учун ҳисобланган сумма 164 842,5 сўмга камайтирилиб, 0402-сартга 329 685 сўм ёзилади,

III чорак ва IV чорак учун ҳисобланган суммаси тўлиқ камайтириб, ёзилади.

 

Eng ko’p ko’rilganlari

FreeCurrencyRates.com